Валюта курслари 24/02/2026
$1 – 12236.13
UZS – 0.19%
€1 – 14439.86
UZS – 0.2%
₽1 – 159.10
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон Божхона қўмитаси вакили Бангкокда бўлиб ўтган халқаро ESCAP семинарида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Божхона қўмитаси вакили Бангкокда бўлиб ўтган халқаро ESCAP семинарида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Божхона қўмитаси вакили Бангкокда бўлиб ўтган халқаро ESCAP семинарида иштирок этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 24-26 февраль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP) томонидан ташкил этилган халқаро амалий ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

Семинар “Ноқонуний молиявий маблағлар ҳаракатини аниқлаш ва уларга чек қўйишнинг методологик ва институционал воситалари”га бағишланган бўлиб, кўзланган асосий мақсад — ноқонуний молиявий оқимларни ўлчаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу глобал муаммога қарши курашишда самарали воситаларни ишлаб чиқиш бўйича ўзаро тажриба алмашишдир.

Машғулотларда Нигерия, Сенегал, Буркинафасо, Мексика, Бангладеш, Габон, Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари, шу жумладан, Ўзбекистондан Божхона қўмитасининг Валюта назорати ва нотариф тартибга солиш бошқармаси ходими Ж. Тугалов ҳам иштирок этмоқда.

Вакилларимиз томонидан семинар иштирокчиларига мамлакатимизда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва ноқонуний капитал айланмасига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан маълумот берилиб, улар билан ўзаро тажрибалар алмашилмоқда.

Семинар давомида олинган илғор халқаро услубиётлар келгусида божхона соҳасида ноқонуний молиявий операцияларни аниқлаш самарадорлигини ошириш ва соҳага оид институционал базани янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР