Валюта курслари 08/10/2025
$1 – 12038.68
UZS – 0.13%
€1 – 14044.32
UZS – 0.13%
₽1 – 146.62
UZS – 1.29%
Қидириш
Ўзбекистон банкларни кредит карталари учун асоссиз тўловлар мавжудлигини текширади

Ўзбекистон банкларни кредит карталари учун асоссиз тўловлар мавжудлигини текширади

Ўзбекистон банкларни кредит карталари учун асоссиз тўловлар мавжудлигини текширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси Марказий банкка тижорат банкларининг кредит карта амалиётлари (операциялари)да истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан сўров юборди

Сўнгги вақтларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг ривожланиши, бунда аҳоли турмуш тарзини ошириш мақсадида турли шаклдаги кредитлар ажратиш сиёсати қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Аммо мазкур амалиётларда айрим давлат ва нодавлат тижорат банклари томонидан тақдим этилган кредит карталаридан коммунал хизматлар, ўқиш, тиббиёт ва суғурта ҳамда солиқ каби тўловлар ҳам нақд пулга ечишга тенглаштирилиб, улардан фоиз ва комиссиялар ундирилаётгани ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 12, 19,21 ва 23-моддаларига мувофиқ,

давлат ва нодавлат банклар фаолиятини ўрганиб чиқиш ва уларнинг фаолиятини кредит карталари фоиз масалаларини қайта кўриб чиқиш,

истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш  ҳамда  асоссиз олинган  хизмат ҳақи пулларини қайтариш чораларини кўриш

юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига белгиланган тартибда сўров юборилди.

Ушбу иш тафсилотлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг