Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 17/06/2025 Ўзбекистон — Австрия: давлат хизматлари соҳасида тажриба алмашинуви

Ўзбекистон — Австрия: давлат хизматлари соҳасида тажриба алмашинуви

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16–20 июнь кунлари Австрия парламенти юқори палатаси — Бундесрат раиси Андреа Эдер-Гитшалер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди.

17 июнь куни делегация аъзолари Тошкент шаҳар Чилонзор туман Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди. Меҳмонларни Адлия вазирлиги раҳбарияти кутиб олди ҳамда марказдаги иш жараёнлари, электрон давлат хизматлари кўрсатиш амалиёти билан яқиндан таништирди.

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги давлат бошқаруви, рақамли трансформация ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистон ва Австрия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Бу давр мобайнида икки томонлама алоқалар изчил ривожланиб бормоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг