Валюта курслари 27/01/2026
$1 – 12098.12
UZS – 0.11%
€1 – 14353.21
UZS – 1.2%
₽1 – 158.64
UZS – -0.42%
Қидириш
Ўзбекистон АҚШда “2026 йилги саёҳат учун истиқболли йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди

Ўзбекистон АҚШда “2026 йилги саёҳат учун истиқболли йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди

Ўзбекистон АҚШда “2026 йилги саёҳат учун истиқболли йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонга хорижий туристларни кенг жалб қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, туризм хизматларини янада кенгайтириш, шунингдек, республика туризм салоҳиятини хорижий мамлакатларда манзилли тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 24-25 январь кунлари Нью-Йорк шаҳридаги “Jacob K. Javits Convention Center” кўргазма марказида бўлиб ўтган Америка Қўшма Штатларининг энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири – “Travel & Adventure Show 2026”да Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.

Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон миллий стенди кўргазманинг энг диққатга сазовор ва жозибали жойларидан бирига айланди. Ташриф буюрувчиларга мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси, Буюк Ипак йўлининг ноёб ёдгорликлари, анъанавий халқ ҳунармандчилиги, гастрономик ва тадбир туризми, шунингдек, турли тоифадаги саёҳатчиларга мўлжалланган замонавий сайёҳлик йўналишлари намойиш этилди.

Кўргазма АҚШнинг етакчи сайёҳлик агентликлари, авиакомпаниялари, инвестиция тузилмалари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бирлаштирди, бу эса Ўзбекистонга ўзининг сайёҳлик салоҳиятини Американинг кенг оммасига намойиш этиш имконини берди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон “2026 йилги саёҳат учун истиқболли йўналиш” номинациясида ҳам ғолиб деб топилди ва бу тегишли сертификат билан тасдиқланди.

2025 йилда Ўзбекистонга АҚШдан 37 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. АҚШ фуқаролари учун визасиз режимнинг жорий этилиши, шунингдек, мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича фаол реклама кампанияси туфайли, америкалик саёҳатчилар оқимининг янада кўпайиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг