Валюта курслари 02/10/2025
$1 – 12084.10
UZS – 0.14%
€1 – 14197.61
UZS – 0.4%
₽1 – 146.72
UZS – 0.74%
Қидириш
Ўзбекистон аҳолисининг деярли 95 фоизи интернетдан фойдаланмоқда — 2025 йил январь–август ойлари маълумотлари

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Статистика миллий қўмитасининг хонадонлар ўртасида ўтказган танланма ўрганиш натижаларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши 94,2 фоизга етди.

Йиллар кесимидаги статистика интернет қамровининг барқарор ўсишини намоён қилмоқда: 2021 йилда бу кўрсаткич 76,6 фоизни, 2022 йилда — 83,9 фоизни, 2023 йилда — 89 фоизни, 2024 йилда эса — 93,3 фоизни ташкил этган. 2025 йилнинг дастлабки саккиз ойи натижаларига кўра эса бу рақам 94,2 фоизга кўтарилди.

Тадқиқот натижалари мамлакатда рақамлаштириш жараёни изчил давом этаётганини ва аҳоли учун интернет хизматларининг юқори даражада оммалашганини кўрсатмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР