Ўзбекистон Афғонистондаги кўргазмада экспорт салоҳиятини кучайтирмоқда
Ўзбекистон Афғонистондаги кўргазмада экспорт салоҳиятини кучайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегацияси Қобул шаҳрида бўлиб ўтаётган “Имом Абу Ҳанифа — 4-миллий ва халқаро кўргазмаси”да қатнашмоқда.
Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси томонидан ташкил этилган ушбу тадбир минтақадаги йирик иқтисодий ҳамкорлик майдонларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистондан 100 га яқин тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар “Made in Uzbekistan” миллий стенди орқали қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, металлургия, электротехника, қурилиш материаллари, автомобилсозлик, тиббий ускуналар, фармацевтика, тўқимачилик, туризм ва таълим каби йўналишларда ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Кўргазма доирасида иқтисодий таҳлил сессиялари, B2B учрашувлар, ишбилармонлар форуми ва савдо музокаралари ташкил этилмоқда.
Тадбир иштирокчилари учун экспорт салоҳиятини ошириш, янги шериклар билан алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик доирасини кенгайтириш имкониятлари яратилган.