Валюта курслари 27/01/2026
$1 – 12098.12
UZS – 0.11%
€1 – 14353.21
UZS – 1.2%
₽1 – 158.64
UZS – -0.42%
Қидириш
Ўзбекистон АЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб олди

Ўзбекистон АЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб олди

Ўзбекистон АЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон 2026 йилда Жиззах вилоятида атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб олди. Асосий вазифалар ва иш босқичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла ривожи ва жамият фаровонлигини ошириш йили» доирасида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясига оид Давлат дастури тўғрисидаги фармон лойиҳасида мустаҳкамлаб қўйилган.

Бирламчи чора-тадбирлар қаторида ВВЭР ва РИТМ-200Н реакторлари асосида станцияни қайта конфигурация қилишни инобатга олган ҳолда шартномага қўшимча келишувни ишлаб чиқиш ва имзолаш назарда тутилган. Тайёргарлик жараёнида юридик, техник ва молиявий соҳаларда консалтинг хизматлари жалб этилади, шунингдек, «Росатом» давлат корпорацияси билан музокаралар олиб борилади.

Қўшимча келишув лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, атом энергияси ва ядровий технологияларни жорий этиш бўйича Идоралараро илмий-техник кенгаш билан келишилгандан сўнг, уни имзолаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш режалаштирилган.

АЭС майдонида қурилиш-монтаж комплекси биринчи навбатини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2026 йилда ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қурилиш ишлари бошланишида давлат назоратини амалга ошириш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва қурилиш-монтаж комплекси объектларини босқичма-босқич эксплуатацияга топшириш кўзда тутилган. Комплекснинг биринчи навбатини тўлиқ ишга тушириш амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Станцияни эксплуатацияга тайёрлаш доирасида АЭС жойлашуви хавфсизлигини асословчи ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш якунланади. Техник топшириқ тасдиқлангандан, шартнома тузилгандан ва хавфсизлик ҳисоботи экспертизадан ўтказилгандан сўнг, лойиҳа атом электр станциясини жойлаштириш учун расмий рухсатномага эга бўлади. Шу билан бирга, АЭС қурилишида «биринчи бетон» босқичига ўтиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун устувор лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади, етказиб берувчилар тармоғи ва кириш йўллари тайёрланади, қурилиш лицензияси олинади ва шундан сўнг биринчи бетон қуйиш ишлари бошланади.

Лойиҳанинг асосий босқичларидан бири АЭС учун ядровий ёқилғини етказиб бериш бўйича шартнома тузиш ҳисобланади. Бунда буюртмачи томонидан тақдим этилган бошланғич хом ашёни қўллаш имконияти кўриб чиқилади, тегишли вазирлик ва идоралар билан шартлар келишилгандан сўнг шартнома имзоланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг