Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон 8 ойда 976,7 тонна пахта ёғи импорт қилган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 4 та хорижий давлатдан қиймати 522,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган 976,7 тонна пахта ёғи импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 937,2 тоннага ёки 49 фоизга камайган.
Жорий йилнинг саккиз ойи давомида Ўзбекистонга пахта ёғи етказиб берган асосий мамлакатлар қуйидагича бўлди: Қозоғистон — 634,3 тонна, Озарбайжон — 320 тонна, Афғонистон — 22,1 тонна ва Россия — 0,2 тонна.