Валюта курслари 19/02/2026
$1 – 12132.48
UZS – -0.04%
€1 – 14360.00
UZS – -0.14%
₽1 – 159.09
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 4 минг километр магистрал йўлларни замонавий «автобан»ларга айлантиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон 4 минг километр магистрал йўлларни замонавий «автобан»ларга айлантиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон 4 минг километр магистрал йўлларни замонавий «автобан»ларга айлантиришни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ҳукумати 2026–2030 йилларга мўлжалланган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дастури доирасида мамлакатнинг магистрал автомобиль йўлларини кенг кўламли модернизация қилишни режалаштирмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида тахминан 4 минг километр автомобиль трассалари халқаро стандартларга жавоб берадиган тўлақонли «автобан»ларга айлантирилади.

Модернизациянинг асосий йўналишлари сифатида Андижон билан Қўнғиротни, Тошкент билан Термизни, Самарқанд билан Шаҳрисабзни, Олот билан Сариосиёни боғлайдиган узунлиги 4 минг км магистрал йўллар халқаро талабларга мос “автобан”ларга айлантирилади.

Ушбу йўлларни юқори даражадаги автомагистралларга айлантириш ҳудудларнинг транспорт жиҳатдан очиқлигини ошириш, логистика оқимларини тезлаштириш ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи транспорт инфратузилмасини мустаҳкамлашга қаратилган.

Лойиҳани молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳамда халқаро молиявий институтлар ресурслари ҳисобидан амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР