Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон 10 ойда Хитойга 695,5 млн долларлик газ экспорт қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитой Халқ Республикаси Божхона Бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ўн ойи давомида Ўзбекистон Хитойга 695,5 миллион АҚШ доллари қийматида табиий газ экспорт қилди.
Ҳажм бўйича етакчиликни Россия сақлаб қолмоқда. У ўз экспортни 17,8 фоизга ошириб, 7,85 миллиард долларга етказди. Иккинчи ўринда — Туркманистон, унинг экспорти 7,03 миллиард долларни ташкил этди, бу кўрсаткич 12,9 фоизга камайган.
Хабарда таъкидланишича, ёзнинг охирида Россия ва Хитой газ етказиб бериш бўйича йирик келишувни имзолаган бўлиб, унга кўра Россия йилига 106 миллиард куб метр газни Хитойга етказиб бериши кўзда тутилган.