Валюта курслари 31/10/2025
$1 – 12025.22
UZS – 0.29%
€1 – 13969.70
UZS – 0.07%
₽1 – 149.36
UZS – -0.9%
Қидириш
Ўзбек спортчилари Баҳрайндаги ёшлар ўйинларида 16 та медаль қўлга киритди

Ўзбек спортчилари Баҳрайндаги ёшлар ўйинларида 16 та медаль қўлга киритди

Ўзбек спортчилари Баҳрайндаги ёшлар ўйинларида 16 та медаль қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Баҳрайнда бўлиб ўтаётган III Осиё ёшлар ўйинларининг навбатдаги мусобақа куни якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси бу куни жуда юқори натижаларга эришиб, жами 16 та медаль — 5 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Жамоа ҳисобига иккита олтин медални оғир атлетика бўйича Мунисбек Давлетов олиб кирди. У 88 килограммгача бўлган вазн тоифасида силтаб ва даст кўтариш йўналишларида энг яхши натижани кўрсатди. Чемпионлик унвонларини шунингдек, Дилафруз Болтабоева (дзюдо, 40 кг гача), Абубакр Сатторов (дзюдо, 55 кг гача) ва Бунёд Руфатов (эркин кураш, 80 кг гача) ҳам қўлга киритди.

Кумуш медаллар эгалари — Алина Колючёва (дзюдо, 44 кг гача), Давлат Ахроров (дзюдо, 60 кг гача), Шаҳобиддин Нурманов (эркин кураш, 48 кг гача), Шоҳиста Шоназарова (эркин кураш, 43 кг гача) ва Шаҳноза Хайдарова (оғир атлетика, 69 кг гача, силкиш бўйича).

Бронза медалларини эса Шоҳжахон Усмонов (дзюдо, 50 кг гача), Зухра Алимова (дзюдо, 52 кг гача), Абдумалик Жалолдинов (эркин кураш, 55 кг гача), Шоҳиддин Алиев (эркин кураш, 65 кг гача), Дилнура Авезова (эркин кураш, 57 кг гача) ва Мухайё Раҳимжонова (эркин кураш, 69 кг гача) қўлга киритишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг