Валюта курслари 03/11/2025
$1 – 12005.09
UZS – -0.17%
€1 – 13898.29
UZS – -0.51%
₽1 – 148.56
UZS – -0.54%
Қидириш
Ўзбек каштачилик анъаналари Самарқанддаги кўргазмада намойиш этилмоқда

Ўзбек каштачилик анъаналари Самарқанддаги кўргазмада намойиш этилмоқда
 

Ўзбек каштачилик анъаналари Самарқанддаги кўргазмада намойиш этилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанддаги “Expo Center Silk Road” мажмуасида ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган “Чоклардаги мерос: Ўзбекистон каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат” номли кўргазма ўз ишини бошлади.

Экспозицияда ХIХ-ХХ асрларга оид 151 дан ортиқ музей экспонатлари Нукус, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент музейлари сара тўпламларига мансуб миллий либослар, бош кийимлар, заргарлик буюмлари ҳамда тўқимачилик намуналаридан иборатдир.

Унда алоҳида эътибор тўқимачилик ва каштачилик санъатига қаратилган бўлиб, сўзананинг ноёб намуналари ҳамда занданачи ва водорий каби анъанавий газлама матоларини томоша қилиш мумкин. Намойишга қўйилган ашёлар олтин ва кумушдан ясалган буюмлардан иборат заргарлик санъати бўлими билан якунланади.

Кўргазма 2025 йил 30 октябрдан 13 ноябргача ташриф буюрувчилар учун мунтазир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг