Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2025 Ўмон Султонлиги Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўмон Султонлиги Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ўмон Султонлиги Шўро кенгаши Раиси Носир ал-Мавалий билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат парламентлараро мулоқотини ўзаро ташрифлар орқали фаоллаштириш, қонун чиқарувчи органлари тегишли қўмиталари ўртасида тажриба алмашиш ва яқин алоқаларни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар парламентлар дўстлик гуруҳлари, қўмиталар ҳамда девонлар ўртасида мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш воситасида самарали лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг