Нью-Йорк ва Истанбулдан Тошкентга халқаро қидирувда бўлган фуқаролар олиб келинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жиноят содир этишда айбланаётган ва халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаролари Туркия ва АҚШ ҳудудида қўлга олинди. Бу ҳақда Интерпол Миллий марказий бюроси хабар берди.
Қидирилаётган шахслар солиқ тўлашдан бўйин товлаш, айниқса йирик миқдорда фирибгарлик ва қатор бошқа жиноятларда айбланмоқда.
Маълумотга кўра, музокаралар, қўшма тезкор ҳаракатлар ва АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда Анқарадаги Интерпол МЦБ билан ахборот алмашинуви натижасида АҚШ ва Туркиянинг ваколатли тузилмалари қўлга олинган шахсларни депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Икки нафар айбланувчи Нью-Йоркдан Тошкентга АҚШ Иммиграция ва божхона полицияси ходимлари ҳамроҳлигида олиб келинди. Яна икки нафар шахс эса Истанбулдан етиб келди.
Барчаси кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Интерпол МЦБ ва ички ишлар идораларининг ҳудудий органларига топширилди.