Нукусдаги ўқув майдонида портлаш содир бўлди, ҳарбий хизматчилар жароҳатланди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Нукусдаги ўқув майдонида портлаш содир бўлди, ҳарбий хизматчилар жароҳатланди

Нукусдаги ўқув майдонида портлаш содир бўлди, ҳарбий хизматчилар жароҳатланди

Нукусдаги ўқув майдонида портлаш содир бўлди, ҳарбий хизматчилар жароҳатланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Нукусдаги ўқув майдонида портлаш содир бўлди, натижада ўнга яқин ҳарбий хизматчи жароҳат олди, деб хабар қилди Миллий гвардия.

ЎзА хабарига кўра, 10 сентябрь куни Нукус дала ўқув майдонида амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган. Машғулот давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши натижасида кичик портлаш юзага келиб, машғулот иштирокчиларидан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. 

Уларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда кўрилган зарур чоралар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиги тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан эса хизмат суриштируви тайинланган бўлиб, ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг