Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлиги Нотариусликка талабгорлар учун Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3721, 09.12.2025 й.).
Низомга кўра, талабгорлар ўқув курсларида Институт билан тузилган шартномага мувофиқ 72 соат давомида ўқитилади.
Ўқув курслари бевосита Институтда ёки масофавий таълим шаклида ташкил этилади.
Талабгорлар йил давомида электрон ёки ёзма равишда ариза топшириши мумкин.
Ўқув курсларида ўқув жараёни 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади.
Ўқув курслари маъруза, семинар ҳамда амалий машғулотлар шаклида ўтказилиб, давомийлиги 80 дақиқани ташкил этади.
Ўқув курслари бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш учун комиссия шакллантирилади.
Ўқув курслари якунида тингловчилар суҳбат шаклида имтиҳон топшириб, 100 баллик тизимда баҳоланади ҳамда камида 56 фоиз балл тўплаган тингловчиларга сертификат берилади.