Валюта курслари 08/05/2025
$1 – 12910.15
UZS – -0.11%
€1 – 14660.77
UZS – 0.27%
₽1 – 159.78
UZS – -0.1%
Қидириш
Спорт 11/03/2025 Нодирбек Яқуббоев Чехиядаги шахмат фестивалида Challengers турнири ғолиби бўлди

Нодирбек Яқуббоев Чехиядаги шахмат фестивалида Challengers турнири ғолиби бўлди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Яқуббоев Чехияда ўтказилган шахмат фестивали доирасидаги Challengers турнирида ғалаба қозонди.

Фестиваль доирасида учта даврий турнир ташкил этилди:
Masters — мусобақанинг асосий турнири,
Challengers — Masters гуруҳига йўлланма олиш учун саралаш босқичи,
Futures — ғолиблари Challengers гуруҳида иштирок этиш имкониятига эга бўлган мусобақа.

Нодирбек Яқуббоев мусобақада 5 та ғалаба қозонди ва 4 та дуранг қайд этди, биронта мағлубиятга учрамади. У 9 очкодан 7 тасини тўплади ва шу натижани қайд этган Даниялик Йонас Бюль Бьерре билан биринчи ўринни бўлишди. Тай-брейк баҳсларидаги муваффақиятли ўйин эса унга ғолибликни таъминлади.

Ушбу ғалаба Яқуббоевга келаси йил Masters гуруҳида иштирок этиш имконини берди. Шунингдек, у шахсий рейтингини 2665га етказиб, энг юқори кўрсаткичларидан бирига яқинлашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг