Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Нодирбек Абдусатторов нуфузли Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов нуфузли Tata Steel Chess шахмат турнирида чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик шахматчи 13 имкониятдан 9 очко тўплаб, рақибларини ишончли тарзда ортда қолдирди ва мусобақанинг ягона ғолибига айланди.
Турнирдаги муваффақиятли иштирок туфайли Абдусатторов яна онлайн рейтинг бўйича жаҳоннинг энг кучли беш нафар шахматчиси қаторига кирди ҳамда ўзининг жаҳон миқёсидаги етакчи ўйинчилардан бири эканини тасдиқлади.