Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 13/06/2025 НКМК 2024 йилда рекорд натижага эришди — 3,1 миллион унция олтин ишлаб чиқарилди

НКМК 2024 йилда рекорд натижага эришди — 3,1 миллион унция олтин ишлаб чиқарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилда Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) тарихий кўрсаткичга эришиб, илк бор 3 миллион унциядан ортиқ олтин ишлаб чиқарди. Бу ҳақда корхонанинг биринчи бош директор ўринбосари ва трансформациялар бўйича директори Евгений Антонов Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида маълум қилди.

«Ўтган йили муҳим маррадан ўтдик: олтин ишлаб чиқариш ҳажми 3,1 миллион унцияни ташкил этди. Бу етти йил олдингига нисбатан 30 фоизга кўп. Бизнинг ресурс базамиз дунёдаги энг йириклардан бири бўлиб, тахминан 150 миллион унцияни ташкил этади. Бу эса камида яна ярим аср давомида иш фаолиятимизни таъминлайди», — деди Антонов.

Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда НКМК 7,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида рекорд тушумга эришган.

«Биз юқори самарадорликни намоён этмоқдамиз: EBITDA кўрсаткичи 60 фоиздан ошиб кетган. Шунингдек, биз дунёдаги энг кам харажатли олтин ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланамиз. НКМК — бу тўлиқ интеграцияланган тузилма бўлиб, барча ишлаб чиқариш жараёнлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Биз мамлакатдаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири, етакчи иш берувчилардан ва ялпи ички маҳсулотнинг 6,5 фоизини таъминловчи корхонамиз», — дея таъкидлади у.

Антонов ўз чиқишида барқарор ривожланиш мавзусига алоҳида эътибор қаратди. Унга кўра, самарали ишлаб чиқариш экологик масъулият билан уйғунлашиши лозим:
«Биз барқарор олтин ишлаб чиқаришга интилаяпмиз. Экологияга оид масалалар устувор йўналишларимиздан бири ҳисобланади. Хусусан, қайта тикланадиган энергетика соҳасида лойиҳалар жадал ривожланмоқда. Жорий йил охирига қадар ишлаб чиқаришда "яшил" энергия улуши 20 фоиздан ошиб кетиши кутилмоқда», — деди у.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг