Валюта курслари 27/03/2026
$1 – 12179.87
UZS – 0.07%
€1 – 14079.93
UZS – -0.27%
₽1 – 148.52
UZS – -0.85%
Қидириш
Навоиюран ва Cauldron Energy ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Навоиюран ва Cauldron Energy ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Навоиюран ва Cauldron Energy ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Навоиюран бош директори директори Джамал Файзуллаев Австралиянинг  “Cauldron Energy” компанияси бош ижрочи директори Джонатан Фишер билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида 2025 йилда Сидней шаҳридаги халқаро форум доирасида асос солинган ўзаро муносабатлар қисқа вақт ичида амалий босқичга кўтарилганлиги таъкидланди.

Ҳамкорлик доирасида мунтазам мулоқотлар, келишувлар ва ўзаро англашув меморандуми имзоланиб, бу ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдеворига айланди.

Учрашув эса икки томонлама ишончни янада кучайтириб, янги истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда. Австралиядаги келгусида уран қазиб олиш соҳасида қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ташриф дастури доирасида корхона фаолияти,  ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг