Валюта курслари 10/02/2026
$1 – 12320.34
UZS – 0.14%
€1 – 14614.39
UZS – 0.73%
₽1 – 159.36
UZS – -0.25%
Қидириш
Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлиги оширилади

Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлиги оширилади

Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлиги оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар Навоий халқаро аэропортида лойиҳавий бошқарув тамойилларини жорий этиш натижасида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди:

2030 йилга келиб: аэропортда амалга оширилаётган парвозлар сонини 2,3 баробарга ошириб, йилига 7 мингтага етказиш;

йўловчи ташиш ҳажмини йилига 150 минг нафарга ҳамда юк ташиш ҳажмини 45 минг тоннага етказиш.

“Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ “Uzbekistan Airports” АЖнинг марказлашган оператив бошқариш тизимидан ажратилган ҳолда унинг фаолиятига лойиҳавий бошқарув тамойиллари жорий этилади.

“Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ ижро этувчи органига қуйидагиларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи берилади:

ўз даромадлари ҳисобидан авиация хизматлари экспортини оширишга қаратилган қўшимча хизматлар турларини кенгайтириш;

ҳаво кемаларига авиаёнилғи қуйиш ва хорижий авиаташувчилар томонидан олиб келинган авиаёнилғини сақлаш бўйича жаҳон авиация бозори конъюнктурасига мос тарифларни белгилаш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР