Валюта курслари 07/01/2026
$1 – 11968.59
UZS – 0.14%
€1 – 14020.01
UZS – 0.4%
₽1 – 147.74
UZS – -0.05%
Қидириш
Навоий вилоятида йўловчи автобус ағдарилди, икки киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятида йўловчи автобус ағдарилди, икки киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятида йўловчи автобус ағдарилди, икки киши ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Навоий вилояти Тoмди туманида 5 январь куни соат тахминан 07:40 да йўловчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

ЙТҲ А-379 «Навоий — Учқудуқ» автомобиль йўлининг 167–168-километрларида, «Тoмдибулоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида рўй берган. Идора маълумотларига кўра, Zhong Tong русумли автобусда 47 нафар йўловчи бўлган.

17 йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга Ш. Х. «Зарафшон — Навоий» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда транспорт воситасини бошқара олмай қолган.

Натижада автобус йўл қатнов қисмидан чиқиб кетиб, ағдарилган.

Ҳодиса жойида икки нафар йўловчи ҳалок бўлган, яна тўққиз нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мутахассислар авария сабабларини ўрганишни давом эттирмоқда, жабрланганларга ва уларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг