Валюта курслари 29/01/2026
$1 – 12168.98
UZS – 0.34%
€1 – 14588.17
UZS – 1.17%
₽1 – 159.89
UZS – 0.86%
Қидириш
Навоий вилоятида ноқонуний равишда олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ тўхтатилди

Навоий вилоятида ноқонуний равишда олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ тўхтатилди

Навоий вилоятида ноқонуний равишда олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ тўхтатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан давлат захирасидаги ерларда ноқонуний олтин қазиб олиш ва уни кимёвий қайта ишлаш билан шуғулланувчилар фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, ноқонуний олтин савдосига ихтисослашган уюшган жиноий гуруҳ хорижий давлат фуқароларини жалб қилган ҳолда солиқ, геология, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қатор қонунчилик талабларига зид равишда фаолият юритишган.

Жиноий гуруҳга Кармана туманидаги спорт соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбари бошчилик қилган.

Ўтказилган тадбирда қонунбузарлардан 17,2 кг олтин ва кумуш қоришмаси, 20 кг ярим тайёр олтин маҳсулоти, таркибида олтин зарралари бўлган 250 кг бойитилган кўмир ҳамда 280 тоннадан ортиқ қум ва рудалар, 230 литр махсус кимёвий воситалар, олтинни ажратиб олишга мўлжалланган лаборатория ва жиҳозлари, махсус идишлар, газ баллонлар ҳамда бошқа асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Уюшган жиноий гуруҳ томонидан олтинни ажратиб олиш учун сунъий яратилган 4 та ҳовуз кимёвий воситалар билан тўлдирилиб, 1 гектар ер саноат ишлаб чиқариш майдонига айлантирилган.

Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг