Навоий ва Ойбек назорат-ўтказиш пунктларида заргарлик буюмлари импорти тўхтатилди
Навоий ва Ойбек назорат-ўтказиш пунктларида заргарлик буюмлари импорти тўхтатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Навоий ва Ойбек божхона назорат-ўтказиш пунктларида заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилиши аниқланди. Қоидабузарликлар замонавий техник назорат ускуналари ёрдамида текширувлар давомида қайд этилди.
«Навоий» чегара божхона пости орқали пиёда кириб келган фуқаро “Бодй ссаннер” орқали текширилганда, оёқ қисмига яширилган ҳолда 53 та пакетга ўралган, умумий оғирлиги 190 грамм бўлган заргарлик буюмлари фош этилди.
Яна бир ҳолатда «Ойбек» чегара божхона постида фуқаро “Бодй ссаннер” рентген қурилмаси орқали текширилганда, жинсий аъзосига яширилган, декларацияда кўрсатилмаган 180,8 грамм заргарлик буюмларини олиб ўтаётгани аниқланди.
Шунингдек, мазкур постда яна бир фуқаронинг қўл юклари кўздан кечирилганда, декларацияда кўрсатилмаган 57,93 грамм заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аниқланган заргарлик буюмларининг умумий қиймати 525 млн сўмни ташкил этмоқда. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.