Валюта курслари 26/08/2025
$1 – 12305.80
UZS – -0.42%
€1 – 14389.17
UZS – 0.41%
₽1 – 152.56
UZS – -0.61%
Қидириш
Иқтисод 26/08/2025 «Навоий» аэропорти Мўғулистон билан юк ташиш бўйича ҳамкорликни кучайтирди: 3000 дан ортиқ наслдор қўй етказиб берилди

«Навоий» аэропорти Мўғулистон билан юк ташиш бўйича ҳамкорликни кучайтирди: 3000 дан ортиқ наслдор қўй етказиб берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Навоий халқаро аэропорти Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги юк қатновларига хизмат кўрсатишда давом этмоқда.

Навоий халқаро аэропорти Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик доирасида учинчи юк рейсини қабул қилди. Самолёт умумий оғирлиги 35 тонна бўлган 1017 бош наслдор қўйларни мамлакатимизга етказиб берди.

Қайтиш рейсларида Ўзбекистондан ҳўл мева ва полиз маҳсулотлари экспорт қилинаётгани икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Айни кунга қадар мамлакатимизга умумий оғирлиги 107 тонна бўлган 3017 бош наслдор қўйлар етказилган. Жорий йил охиригача жами 100 минг бош қўй олиб келиш режалаштирилган.

"КАП КГ" авиакомпаниясининг Мўғулистонга қайтиш рейслари доирасида янги мева ва полиз маҳсулотлари - 11596 кг узум , 2178 кг қовун ва 4247 кг тарвуз экспорт қилинди.

Мазкур товар айирбошлаш қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ташқи савдо ҳамкорлигини кенгайтириш ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда янги истиқболларни белгилаб бермоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг