Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 13/06/2025 Natixis ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги самолёт ва поездлар паркини янгилашни режалаштирмоқда

Natixis ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги самолёт ва поездлар паркини янгилашни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Франциянинг йирик корпоратив ва инвестиция банкларидан бири Natixis бош ижрочи директори Муҳаммад Каллала ва Марказий Осиё бўйича операцион раҳбари Александр Захарченко билан учрашди.

Учрашувда мамлакатимиз авиация ва темир йўл тизимини ривожлантириш, хусусан, банк молиявий ресурсларини жалб этган ҳолда мамлакат транспорт паркини фаол янгилаш - янги самолётлар ва поездлар харид қилиш режалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида Qanot Sharq, Silk Avia авиакомпаниялари тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, юқори тезликда ҳаракатланувчи ва шаҳар атрофига қатнайдиган поездларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Natixis 2006 йилда Natexis Banque Populaire (Banque Populaire Group таркибидаги) ва IXIS (Caisse d’Эпаргне Гроуп) банкларининг қўшилиши натижасида ташкил топган Франциянинг йирик корпоратив ва инвестиция банкларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда банк Франциянинг BPCE банк гуруҳи таркибига киради.

Банк фаолиятининг асосий йўналишлари активларни бошқариш, суғурталаш, инвестицион банкинг, кредитлаш, тўлов операциялари, лизинг, факторинг, савдо молиялаштириш операциялари, ғазна операциялари, чакана бизнес ва бошқа хизматларни ўз ичига олади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг