Валюта курслари 27/10/2025
$1 – 12117.35
UZS – -0.1%
€1 – 14069.46
UZS – 0.06%
₽1 – 149.49
UZS – 0.21%
Қидириш
Наманганда чет элда иш ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Наманганда чет элда иш ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Наманганда чет элда иш ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган шаҳридаги хусусий бандлик агентлигининг норасмий ишчиси Тўрақўрғон туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали уларни Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари ҳам мансабдор танишлари орқали ўз ҳамшаҳарини Словакия давлатига ишга юбориш эвазига 40 млн сўм талаб қилиб, олдиндан виза чиқартириб бериш учун 600 АҚШ доллари ва 2,8 млн сўм олган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

⚖️Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг