Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Наманганда 15 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдога чиқарилишини олди олинди

Наманганда 15 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдога чиқарилишини олди олинди

Наманганда 15 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдога чиқарилишини олди олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган ва сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона органлари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Косонсой туманида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. шахс давлат реестридан ўтмаган, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган, Хиндистон давлатида ишлаб чиқарилган 2100 дона қутидаги “Ферромед” номли дори воситасини “шартли” харидорга 168 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 4296 қутидаги “Ферромед” дори воситаси олинди.

Баҳолаш ҳисоботига кўра, жами 6396 қутидаги дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 223 млн сўмни ташкил этади.

Ҳозирда қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 186³ -моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган шаҳрида қайд этилган ҳолатда дори воситалари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ омбор мудири ва унинг 2 нафар танишига қарашли 3 та нотурар бино кўздан кечирилди.

Натижада, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, тахминий қиймати 12,8 млрд сўмдан ортиқ, 2307 турдаги, жами 195.323 дона контрафакт дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизалари тайинланди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги 2 та “яширин омбор”дан хорижда ишлаб чиқарилган, тахминий қиймати 1,2 млрд сўмлик, 128 турдаги жами 45.641 дона дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Таъкидлаш лозимки, сифат сертификатларига эга бўлмаган ушбу дори воситаларининг айримларини яроқлилик муддати ўтган.

Ҳозирда ушбу дори воситалари экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг