Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Наманган вилоятидан ўтган “Камчик” довонида янги туризм маскани барпо этилади

Наманган вилоятидан ўтган “Камчик” довонида янги туризм маскани барпо этилади

Наманган вилоятидан ўтган “Камчик” довонида янги туризм маскани барпо этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманганда иккинчи уйғониш даври: туризм йўналишида янги локациялар барпо этилмоқда. Хусусан, водийни мамлакатимиз пойтахти билан боғлайдиган “Камчик” довонининг Наманган вилоятидан ўтган қисмида замонавий дор йўли ва дам олиш мажмуаси қурилади. Лойиҳа 90 гектар майдонни қамраб олади, ва уни Австриянинг Doppelmayr / Garaventa гуруҳи  амалга оширади. 

Doppelmayr / Garaventa гуруҳи  — Австрия ва Швейцарияда ташкил топган, канатли йўллар (ropeways), гондолалар, лифтлар, йўловчи ва материал ташиш системалари ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар гуруҳи. Гуруҳ турли технологиялар, системалар ва хизматлар бўйича етарлича кенг портфельга эга. Компания дунё бўйлаб 96 та мамлакатда 15,000 дан ортиқ канат йўллари лойиҳалаштирган.  

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Doppelmayr / Garaventa гуруҳи  вакиллари – Жоханнес Триебник, Валерий Яшин, Евгений Купринни қабул қилди. 

Ўзаро мулоқотда лойиҳанинг аҳамияти ва амалга ошириладиган қурилиш объектлари муҳокама қилинди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳани Наманганнинг йирик тадбиркорларидан бири - "Aisha group" компанияси раҳбари Жобирхон Камалитдинов молиялаштирмоқда. 
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг