Валюта курслари 19/11/2025
$1 – 11940.70
UZS – -0.58%
€1 – 13839.27
UZS – -0.68%
₽1 – 147.40
UZS – -0.27%
Қидириш
Наманган вилоятида хитойлик инвесторлар билан биргаликда микрогидроэлектр стансияси лойиҳаси ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманида умумий қуввати 2 мВТ бўлган электр энергияси  ишлаб  чиқарувчи микро ГЭС қурилиши лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5,0 млн. доллар бўлиб, хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорликдаги "Zenith hydro electrics" МЧЖ томонидан ҳаётга татбиқ этилади.

2025-2026 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган ушбу лойиҳа тўлиқ ишга тушса, ҳудудда электр таъминоти узлуксизлигига муносиб ҳисса қўшади.

Энг асосийси, 15 та доимий ишчи ўрни яратилади.

Вилоят раҳбари ҳорижий инвестор вакиллари билан суҳбатлашиб, муаммоларини ўрганди.

Уларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг