Наманган вилояти ва Хитой чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича 150 млн долларлик лойиҳани жадаллаштирмоқда
Наманган вилояти ва Хитой чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича 150 млн долларлик лойиҳани жадаллаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззoков бошчилигидаги вилоят делегацияси Хитой Халқ Республикасида хизмат сафари билан бўлиб, у ерда давлат органлари ва етакчи компаниялар вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.
Шэньчжэнь шаҳрида вилоят ҳокими чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида фаолият юритувчи халқаро China Everbright Environment компанияси президенти Люань Зушенг билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда Наманган вилояти Чуст туманида амалга оширилаëтган умумий қиймати 150 миллион АҚШ доллари бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳасини янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур инвестиция лойиҳаси 14–16 ой муддатда тўлиқ якунланиши ва 2027 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши бўйича компания президенти билан келишувга эришилди.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида ҳудудда экологик ҳолат яхшиланиб, замонавий “яшил технологиялар” жорий этилади ҳамда янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, сафар давомида Хитойнинг етакчи компаниялари билан инвестиция, саноат ва экология соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор учрашувлар ўтказилиши белгиланган.