Наманган вилояти ва Доғистон қўшма бизнес-форум ўтказиш ҳамда логистика маркази ташкил этиш бўйича келишувга эришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси II ҳудудлар Кенгашида Доғистон Республикаси Иқтисодиёт ва ҳудудий ривожланиш вазири Гаджи Султанов билан учрашув ўтказди.
Султанов Гаджи Русланович Доғистон Республикаси амалдаги давлат маслаҳатчиси, “Доғистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвонига эга. Вазирликнинг иқтисодий ривожланиш, инвестициялар жалб қилиш, ҳудудий ривожланиш, лойиҳаларни кузатувчи, Қонун ва норматив базаларини ишлаб чиқиш каби вазифаларни амалга оширади.
Гаджи Султанов энг аввало, шу йил 1-3 октябрь кунлари Доғистонда бўлиб ўтган «Тоғли ҳудудларни барқарор ривожлантириш» халқаро форумида Наманган вилояти делегациясининг фаол иштирокини эътироф этиб, Наманган вилояти ҳокимига Доғистон Республикаси ҳукумати раҳбари Сергей Меликовнинг алоҳида миннатдорчилигини етказди.
Ўзаро мулоқотда икки ҳудуднинг йирик тадбиркорлари иштирокида Наманганда ва Доғистонда ҳамкорликдаги бизнес - форум ўтказиш, шунингдек, “Савдо уйи” ҳамда “Логистика маркази” очишга келишиб олинди.