Наманган вилояти фермерлари Хитойда илғор уруғчилик амалиётини ўрганмоқда
Наманган вилояти фермерлари Хитойда илғор уруғчилик амалиётини ўрганмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманганлик фермерларнинг Хитой Халқ Республикасидаги сафари давом этмоқда.
Наманган вилояти делегацияси ғаллачилик, дон ва дуккакли ўсимликлар уруғчилиги технологиялари фаолияти билан танишиш мақсадида Хитой давлатининг “Xinjiang Seed Charm Agri-Tech Co.,LTD” компаниясида бўлди.
Шунингдек, фермерлар учун ўқув семинарлари ва амалий машғулотлар ташкил этилган бўлиб, улар Хитойнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор тажрибалари, замонавий технологиялари ва инновацион ечимлари билан танишмоқда.
Мазкур ташриф фермер хўжаликлари раҳбарларининг билим ва амалий кўникмаларини ошириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида барқарор ўсишни таъминлашга хизмат қилади.