Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Наманган вилояти Америка институти билан шартнома имзолади

Наманган вилояти Америка институти билан шартнома имзолади

Наманган вилояти Америка институти билан шартнома имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Америка қўшма штатларининг Баскервилла институти ҳамда Стирлинг фонди вакили доктор Бахман Бахтияри Наманганга келди. 

Хорижий меҳмон Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабулида бўлди.

Баскервилла институти ва Стирлинг фонди — АҚШнинг Юта штатидаги энг нуфузли илмий-ижтимоий ташкилотлардан бўлиб, фаолияти инсонпарварлик, таълим ва тиббий соҳалардаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. 

Баскервилла институти ижрочи директори Доктор Бахман Бахтияри — Марказий Шарқ сиёсати бўйича танилган олим ва дипломатик фаол. Фаолиятининг асосий йўналишлари халқаро таълим ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, ижтимоий дипломатия ва “инсонлар орқали дўстлик” ғоясини илгари суришдан иборат.

Самимий мулоқотда Баскервилла институти ва Стирлинг фондининг Наманган вилояти билан таълим, тиббиёт ва ёшлар сиёсати соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик бўйича меморандум имзонланди. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг