Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Наманган туманида 627 грамм гашиш билан аёллар гуруҳи қўлга олинди

Наманган туманида 627 грамм гашиш билан аёллар гуруҳи қўлга олинди

Наманган туманида 627 грамм гашиш билан аёллар гуруҳи қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига алоқадорликда гумон қилинган аёллар гуруҳи қўлга олинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан 14 февраль куни «Равнақ» маҳалласи ҳудудида тўхтатилган Damas русумли автомашина кўздан кечирилганда, икки нафар йўловчи аёлнинг қўлида икки дона қора пакет ичига жойланган, олти бўлакдан иборат, умумий оғирлиги 627 грамм бўлган гашиш моддаси аниқланган.

Қўлга олинганлар ушбу гиёҳвандлик воситасини Янги Наманган туманида бошқа шахсларга етказиб бериш мақсадида олиб кетаётганини тан олган.

Кейинги тезкор тадбирлар давомида тақиқланган моддани қабул қилиб олаётган пайтда яна икки нафар аёл ҳам ушланган. Барча ашёвий далиллар белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми («Кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотиш») билан жиноят иши қўзғатилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг