Валюта курслари 17/12/2025
$1 – 12105.56
UZS – -0.2%
€1 – 14232.51
UZS – -0.09%
₽1 – 152.56
UZS – -0.31%
Қидириш
Наманган-Гуиянг форуми Хитой билан савдо ва инвестиция ҳамкорлигини мустаҳкамлади

Наманган-Гуиянг форуми Хитой билан савдо ва инвестиция ҳамкорлигини мустаҳкамлади

Наманган-Гуиянг форуми Хитой билан савдо ва инвестиция ҳамкорлигини мустаҳкамлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти делегациясининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Гуйчжоу провинцияси маркази Гуйян шаҳрида “Наманган – Гуйян” савдо-иқтисодий ва инвестицион форуми муваффақиятли ўтказилди.

Мазкур форум Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси, Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси ҳамда “Гуизҳоу Ҳуаю Гроуп” компанияси кўмагида ташкил этилди.

Форумда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистоннинг Хитойдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарҳод Арзиев, “Guizhou Huayu Group” компанияси президенти Жоу Фу, шунингдек, “China Economical and Trade Magazine” йирик нашриёт уйи раиси ўринбосари Хуа Ян хоним нутқ сўзладилар.

Тадбирда “Янги Ўзбекистон” доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инвестициявий муҳитни яхшилаш, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар атрофлича тақдим этилди. Шунингдек, Наманган вилоятининг саноат, қишлоқ хўжалиги, логистика, энергетика, қурилиш материаллари, фармацевтика ва экспорт салоҳияти ҳамда инвестициявий имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Форум иштирокчилари Наманган вилоятининг Хитой компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган таклиф ва ташаббусларини юқори баҳоладилар.

Форум якунида саноат, энергетика, қурилиш, кимё, агросаноат ва логистика соҳаларини қамраб олган умумий қиймати 1,1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 8 та инвестицион шартнома ва келишувлар имзоланди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши Наманган вилоятида янги иш ўринлари яратиш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ҳудуд иқтисодиётини янада жадал ривожлантиришга хизмат қилади.

Тадбир иштирокчилари “Наманган – Гуйян” форматидаги ҳамкорликни тизимли равишда давом эттириш, икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг