Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
“Namangan China Town” — халқаро ҳамкорликда янги шаҳар барпо этилмоқда

“Namangan China Town” — халқаро ҳамкорликда янги шаҳар барпо этилмоқда

“Namangan China Town” — халқаро ҳамкорликда янги шаҳар барпо этилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлатобод туманидаги Янги Наманган шаҳарчасида Наманган вилоятида амалга оширилаётган йирик халқаро лойиҳа — “Namangan China Town” шаҳарчаси қурилиши юзасидан навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Хитой Халқ Республикаси Консультатив кенгашининг Жиангсу провинцияси аъзоси, Jiangsu Tonke Real Estate Co., Ltd компанияси президенти Ян Бо бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Наманган вилояти ҳокими “Namangan China Town” шаҳарчасининг лойиҳаси билан яқиндан танишди.

Мутахассислар томонидан шаҳарчанинг архитектура ечимлари, инфратузилмаси ва келгусида амалга ошириладиган қурилиш босқичлари ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг лойиҳани амалга ошириш жараёни, қурилиш ишларини жадаллаштириш, муҳандислик ва ташкилий масалалар юзасидан музокаралар ўтказилди.

“China Town” лойиҳаси умумий ҳисобда 84 гектар ер майдонида, келгусида эса 1084 гектарга яқин ҳудуддаги шаҳар мажмуалари билан уйғун ҳолда ривожлантирилади. Лойиҳа доирасида 500 дан ортиқ савдо ва офис бинолари, меҳмонхона, мактаб ва боғчалар, спорт комплекслари ҳамда 24/7 ишлайдиган хизмат марказлари барпо этилиши режалаштирилган.

Шаҳарча нафақат савдо ва бизнес маркази, балки аҳоли учун қулай яшаш, ишлаш ва дам олиш муҳитини яратишга қаратилган замонавий шаҳар мажмуаси бўлади.

Музокара чоғида лойиҳани амалга ошириш жараёнидаги айрим ташкилий масалалар вилоят раҳбари томонидан жойида ҳал этилди.

Келишувга кўра, ноябр ойида лойиҳанинг тамал тоши қўйилиши ва қурилиш ишларига расман старт берилиши режалаштирилган.

“Namangan China Town” лойиҳаси нафақат Наманганнинг меъморий қиёфасини ўзгартиради, балки Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради.

Бу фақатгина қурилиш эмас — бу замонавий шаҳарсозлик, халқаро ҳамжиҳатлик ва иқтисодий юксалишнинг янги рамзидир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг