Валюта курслари 06/01/2026
$1 – 11952.24
UZS – -0.43%
€1 – 13963.80
UZS – -1.17%
₽1 – 147.81
UZS – -3.76%
Қидириш
Наманган 2025 йилда 1,5 млн хорижий туристни қабул қилди, туризм хизматлари экспорти $224 млндан ошди

Наманган 2025 йилда 1,5 млн хорижий туристни қабул қилди, туризм хизматлари экспорти $224 млндан ошди

Наманган 2025 йилда 1,5 млн хорижий туристни қабул қилди, туризм хизматлари экспорти $224 млндан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилоятида 2025 йилда туризм соҳаси сезиларли ўсишни намоён этди: анъанавий «Халқаро гуллар фестивали» ҳамда бошқа халқаро тадбирлар ўтказилиши натижасида хорижий туристлар сони 1,5 млн кишига, маҳаллий туристлар эса 5,2 млн кишига етди.

Туризм хизматлари экспорти 224,2 млн АҚШ долларини ташкил этди, йиллик режа кўрсаткичлари эса 107 фоизга бажарилди.

2026 йилда ҳам ҳудудда туризм иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, иш ўринлари яратиш ва иқтисодий фаолликни рағбатлантириш мақсад қилиб қўйилган.

Ушбу ташаббуслар доирасида Поп туманида Арашан кўллари ҳудудида замонавий ва инновацион «Arashan Resort» туристик мажмуасини барпо этиш ишлари бошланди. Лойиҳа «Arashan» компанияси томонидан амалга оширилмоқда, қурилишнинг умумий қиймати 150 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Мажмуа фойдаланишга топширилгандан сўнг, у бир соатда 2 минг нафаргача туристга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Ҳисоб-китобларга кўра, дастлабки йилларда 1 млн нафар маҳаллий ва 70 минг нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюриши ҳамда туризм хизматлари экспорти йилига 15 млн доллар бўлиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР