Нажмиддин Қосимҳожиев Универциада ўйинларининг икки карра совриндори
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Таэквондочиларимиз Германияда ўтаётган ёзги Универциада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медаль келтиришди. Бу гал Нажмиддин Қосимҳожиев бронза медали билан тақдирланди.
-74 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди. Бироқ ушбу босқичда бразилиялик Винисуис Матосга имкониятни бой бериб, фаолиятида иккинчи бор Универциада ўйинларида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Эслатиб ўтамиз, Қосимҳожиев 2 йил муқаддам Хитойнинг Ченду шаҳрида ўтган Универциадада ҳам бронза медилини қўлга киритган эди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 2 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронзага етди.