Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 06/12/2024 Музаффар Камилов қайтадан Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ректори этиб тайинланди

Музаффар Камилов қайтадан Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ректори этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Музаффар Камилов Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ректори лавозимига тайинланди, деб хабар беради Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.

Музаффар Камилов бу лавозимни 2021–2023 йилларда ҳам эгаллаган.

Аввалги ректор Уйғун Ғафуров бошқа ишга ўтиш муносабати билан лавозимидан озод этилди. У 2023 йил сентябридан буён академияга раҳбарлик қилиб келган эди.

Музаффар Камилов янги тайинловга қадар президентнинг миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг