Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Муроджон Йўлдошев «Катта дубулға» турнирларининг тўрт карра совриндорига айланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси халқаро майдонда миллий медаллар жамғармасини яна бир бор бойитди. Жамоага навбатдаги муваффақиятни 81 кг гача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган Муроджон Йўлдошев олиб келди.
Бронза медали учун ўтган беллашувда ўзбек спортчиси ватандоши Арслон Тожиевни мағлуб этди ва «Катта дубулға» серияси турнирида учинчи ўринни қўлга киритди.
Қўлга киритилган ушбу медаль Муроджон Йўлдошев учун мазкур нуфузли серия мусобақаларидаги тўртинчи мукофот бўлиб, бу унинг барқарор натижалари ва юқори тайёргарлик даражасини тасдиқлайди.