Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
Mualliflik huquqini va turdosh huquqlarni buzganlik uchun javobgarlik belgilandi

Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Қонунга  (https://t.me/huquqiyaxborot/4715)мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда  муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Унга мувофиқ, асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш ҳуқуқбузарлик қуролларини мусодара қилиб – фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (202 минг 730 сўмдан) беш бараваригача (1 млн 13 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан (1 млн 13 минг сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ихтирога, фойдали моделга ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун ҳам жавобгарлик чораси белгиланди.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 3 ойдан сўнг кучга киради.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг