Валюта курслари 25/06/2025
$1 – 12456.25
UZS – 0.36%
€1 – 14461.71
UZS – 1.57%
₽1 – 158.36
UZS – -0.01%
Қидириш
Иқтисод 13/05/2025 Мўғулистоннинг "Hunnu Air" авиакомпанияси сентябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқда

Мўғулистоннинг "Hunnu Air" авиакомпанияси сентябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Uzbekistan Airports” компанияси Мўғулистоннинг "Hunnu Air" авиакомпанияси билан музокараларнинг иккинчи босқичини ўтказди. Йиғилишда иштирок этиш учун авиакомпания бош директори Пуревжав Мунхжаргал Тошкентга келди.

Томонлар Тошкент ва Улан-Батор ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Авиакомпания жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Embraer 190 самолётларида ҳафтасига икки марта парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Музокараларда, шунингдек, Мўғулистон авиаташувчиси раҳбари Тошкентни нафақат истиқболли, сайёҳлар ва ишбилармонлар учун қизиқарли манзил, балки Мўғулистон ва қўшни давлатлар йўловчиларининг парвозлари учун кенг имкониятлар очиб берувчи транзит «Xab» сифатида ҳам кўришини таъкидлади.

"Hunnu Air" — 2011 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Улан-Батор шаҳрининг Чингизхон халқаро аэропортида жойлашган хусусий мўғул авиакомпанияси. Авиакомпания ички ва халқаро парвозларни ATR 72-500 ва Эмбраэр 190 самолётларида амалга оширади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг