Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2025 Москвада терговдан қочган ўзбекистонлик қўлга олинди

Москвада терговдан қочган ўзбекистонлик қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Москва шаҳрида Ўзбекистон фуқароси, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Қўлга олинган шахс — Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Н.Н. бўлиб, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш) бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинган ва терговдан қочиб юрган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тегишли чора-тадбирлар натижасида Н.Н. қидирувга берилган ва кейинчалик Москва шаҳрида қўлга олинган.

Унга нисбатан белгиланган тартибда расмий жараёнлар амалга оширилиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди ва ҳозирда тергов ишлари давом эттирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг