Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Москвада терговдан қочган ўзбекистонлик қўлга олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Москва шаҳрида Ўзбекистон фуқароси, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Қўлга олинган шахс — Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Н.Н. бўлиб, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш) бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинган ва терговдан қочиб юрган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тегишли чора-тадбирлар натижасида Н.Н. қидирувга берилган ва кейинчалик Москва шаҳрида қўлга олинган.
Унга нисбатан белгиланган тартибда расмий жараёнлар амалга оширилиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди ва ҳозирда тергов ишлари давом эттирилмоқда.