Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Молия 03/04/2025 Moody's “Octobank“га B3 рейтингини берди

Moody's “Octobank“га B3 рейтингини берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро рейтинг агентлиги Moody's “Octobank“га барқарор прогнозли узоқ муддатли B3 кредит рейтингини берди.

Агентлик 2024 йил якунларига кўра “Octobank“ молиявий кўрсаткичларини юқори деб баҳолади. Банкнинг соф фойдаси 144 млрд сўмни ташкил этди, активлар рентабеллиги 4,8% ни, активларнинг 80% дан ортиғи эса ликвиддир.

Moody'sънинг прогнозларига кўра, банкнинг молиявий аҳволи яқин 12-18 ой ичида барқарор бўлиб қолади. Янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, мижозлар базасини кенгайтириш ва жорий кўрсаткичларни сақлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда банк рейтинги оширилиши мумкин.

“Octobank“ Ўзбекистон бозорида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга универсал хусусий банк ҳисобланади. Банк рақамли инфратузилмасини фаол ривожлантирмоқда ва 3 млндан ортиқ жисмоний шахсларга ва 2500 дан ортиқ корпоратив мижозларга хизмат кўрсатмоқда.

#Moody’s  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг