Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Монополияга қарши чоралар натижасида Ўзбекистонда пропаннинг ўртача биржа нархлари 18 фоизга пасайди

Монополияга қарши чоралар натижасида Ўзбекистонда пропаннинг ўртача биржа нархлари 18 фоизга пасайди

Монополияга қарши чоралар натижасида Ўзбекистонда пропаннинг ўртача биржа нархлари 18 фоизга пасайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси бозорни барқарорлаштириш бўйича кўрилган чоралар натижасида пропаннинг ўртача биржа нархлари 9,3 млн сўмдан 7,8 млн сўмгача пасайганини, яъни 18 фоизга камайганини маълум қилди.

2025 йил ноябрь–декабрь ойлари ҳамда 2026 йил январь ойларида пропан бўйича биржа савдолари таҳлили натижасида 92 нафар импортёр томонидан рақобатга зид келишилган ҳаракатлар аломатлари аниқланди. Ушбу ҳаракатлар бошланғич нархларни асоссиз оширишга ва биржага чиқарилаётган ҳажмларни сунъий равишда чеклашга қаратилгани қайд этилди.

Монополияга қарши чоралар мамлакатнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Андижонда 7 та, Бухорода 3 та, Фарғонада 13 та, Наманганда 4 та, Қашқадарёда 5 та, Самарқандда 17 та, Сирдарёда 4 та, Тошкент шаҳрида 21 та, Тошкент вилоятида 1 та ва Хоразмда 12 та компанияга нисбатан чоралар кўрилди.

Шунингдек, қўмита аҳоли учун ёқилғи нархларининг асоссиз ошишининг олдини олиш мақсадида автойўқилғи қуйиш шохобчаларидаги чакана нархларни доимий мониторинг қилиб бормоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг