Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Мўғулистон прeзидeнти Tошкeнтга кeлди
Мўғулистон прeзидeнти Tошкeнтга кeлди

Мўғулистон прeзидeнти Tошкeнтга кeлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мўғулистон Республикаси Президенти Сахиагийн Элбегдорж Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун 23-июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг