MIT кутубхонасида Ўзбекистонга бағишланган тарихдаги энг йирик китоб бурчаги яратилди
MIT кутубхонасида Ўзбекистонга бағишланган тарихдаги энг йирик китоб бурчаги яратилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Дунёнинг биринчи рақамли олий таълим даргоҳи — Massachusetts Institute of Technology (MIT) марказий Ҳайден кутубхонасида Ўзбекистонга бағишланган махсус китоб бурчаги “Uzbek Books Collection Corner” ташкил этилди.
Мазкур бурчакда Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, Янги Ўзбекистон тарихи, жадидчилик ҳаракати, миллий уйғониш даври, шунингдек, бой маданий ва маънавий меросимизни ёритувчи 120 дан ортиқ илмий, тарихий ва бадиий асарлар жамланди.
Қайд этилишича, ушбу тўплам MIT кутубхонасида алоҳида бир хорижий давлатга бағишланган энг йирик китоблар жамланмаси ҳисобланади.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг асрлик тарихи, миллий қадриятлари ва халқаро академик ва илмий ҳамжамиятда унинг ҳозирги ривожланиш босқичини кенгроқ ва тизимлироқ тушунишга ҳисса қўшиши кутилмоқда.