Мисрнинг Blanco компанияси Ўзбекистонда салқин ичимликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан манфаатдор
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчихонасида «Blanco» компанияси раҳбарлари Тоҳир Баттих ва Кинан Дадихи билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Суҳбат чоғида мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка бозорларига экспорт қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар мисрлик тадбиркорларнинг 7-9 октябрь кунлари Тошкент шаҳрига сафарини ташкил этиш ва «Uzbek Import Fair 2025» кўргазмасида иштирок этиш тўғрисида келишиб олдилар.
Ўзбекистон билан ҳамкорлик ушбу компания учун янги бозорларни очиш, мамлакатимиз учун эса маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятини тақдим этади.
Мисрнинг «Blanco» (OSO Blanco) компанияси маҳаллий бозорда мустаҳкам ўрнига эга ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Компания арпа ва мевалар асосида турли алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаради.